Дунёда

Байденнинг руҳий саломатлиги хавотирга солмоқда - АҚШ ОАВ

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ҳатто демократлар орасида ҳам бу масала респондентларнинг деярли 40 фоизини ташвишга солмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Яқинда Issues & Answers/TIPP томонидан ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, америкаликларнинг 59 фоизи президенти Жо Байденнинг руҳий саломатлигидан хавотирда. Бу ҳақда “The Washington Times” ёзмоқда.
Маълум бўлишича, ҳатто демократлар орасида ҳам бу масала респондентларнинг деярли 40 фоизини ташвишга солмоқда.
“АҚШ президенти Жо Байден ҳақида турли фикрлар билдирилмоқда. Шу билан бирга, сўровлар “борган сари нозик” маълумотларни кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.
Issues & Answers муҳаррири Терри Жонс ўз нашри TIPP билан ҳамкорликда ўтказган сўров натижаларини тақдим этар экан, Байденнинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар оддий америкаликлар учун жиддий муаммога айланганини ёзди.
Хусусан, 1335 нафар америкалик катта ёшдаги одамлар ўртасида ўтказилган сўров қуйидагиларни кўрсатди. Респондентларнинг 59 фоизи Байденнинг руҳий саломатлигидан “жуда хавотирда” (36 фоиз) ёки “бироз ташвишда” (23 фоиз) эканини айтган. Қолганлари эса бу масала бўйича “унчалик эмас” ёки “умуман ташвишланмасликларини” айтишди. Респондентларнинг атиги 2 фоизи эса нима деб жавоб беришни топа олмади.
Ўз навбатида, президентнинг руҳий саломатлиги ҳақидаги тасаввурлар респондентларнинг партияга мансублигига қараб кескин фарқ қилган. Демак, демократларнинг атиги 39 фоизи бу масаладан хавотирда эканини айтган бўлса, республикачилар ва мустақиллар орасида бу кўрсаткич юқорироқ — мос равишда 82 ва 56 фоизни ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0