Фарғона вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин – Ўзгидромет

© SputnikГорный кишлак Гилан
Горный кишлак Гилан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Oбуна бўлиш
Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Бугун Наманган ва Фарғона вилоятларин тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, кундуз куни мамлакат бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +32-37 даража атрофида бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +34-36 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган ёмғирли об-ҳаво давомида момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +22-27 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0