Германия собиқ канцлери Бундестагни судга берди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишЦеремония начала строительства газопровода "Северный поток"
Церемония начала строительства газопровода Северный поток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Oбуна бўлиш
Сиёсатчи ҳукуматнинг собиқ раҳбари сифатида унга берилган имтиёзларни тиклаш ниятида.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Германия собиқ канцлери Герхард Шрёдер шу йилнинг май ойида олиб қўйилган махсус имтиёзларни қайтариб олиш учун мамлакат парламентини судга берди. Бу ҳақида “РИА Новости” хабар берди.
Аввалроқ Бундестаг бюджет қўмитаси сиёсатчини собиқ ҳукумат раҳбари сифатида эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган офис майдонидан маҳрум этишга қарор қилган эди. Бироқ, пенсия ва ҳимоя каби имтиёзлар қолдирилди.
Бундай қарорга Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланганидан сўнг Шольц бюроси ходимларининг ишдан бўшатилиши сабаб бўлди. Шу билан бирга, бу қарор Шрёдернинг Россия компаниялари билан ҳамкорликни давом эттиргани учун танқид қилиниши фонида қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинада ҳарбий операция бошлаган эди. Президент Владимир Путин унинг мақсадини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Махсус операция бошланишига жавобан Ғарб давлатлари Россияга қарши санкциялар киритди.
Янгиликлар лентаси
0