Крипто-активлар айланмаси янги тартибда амалга оширилади - тафсилотлар

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишЭкран, транслирующий биржевые графики и диаграммы
Экран, транслирующий биржевые графики и диаграммы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Oбуна бўлиш
2023 йилдан бошлаб крипто-активларни сотиш ва сотиб олиш операциялари фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ёки айирбошлаш бўйича операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширилади. Бу ҳақида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини мониторинг қилиш жараёнида Ўзбекистон фуқароларига крипто-активлар бўйича хизматлар кўрсатувчи, мамлакат ҳудудида хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлмаган турли электрон платформалар фаоллиги ошиб бораётгани аниқланган.
Мазкур платформалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда серверларини ўрнатилишини кўзда тутмаган ҳолда фуқароларнинг шахсий маълумотларини сўраб олишмоқда.
Шу билан бирга, улар крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш учун ҳеч қандай юридик жавобгарликни ўз зиммаларига олмайдилар, транзакцияларнинг қонунийлигини, шунингдек, фуқароларнинг шахсий маълумотларини тўғри сақланиши ва махфийлигини кафолатлай олмайдилар.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, хизматлар провайдерлари лицензиясига эга бўлмаган электрон платформалар (крипто-биржалар ва электрон айирбошлаш майдончалари)дан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланди”, дейилади хабарда.
Aгентлик фуқаролардан имкон қадар ҳушёр бўлишларига, лицензияга эга бўлмаган электрон платформалар хизматларидан фойдаланмасликка чақирмоқда.
Хабарда шунингдек, крипто-активлар билан боғлиқ савдоларини амалга ошираётган компаниялар ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан тегишли маълумотларни fraud@napm.uz электрон манзилига юбориш сўралган.
Янгиликлар лентаси
0