Молиявий хизматлар соҳасига “тартибга солиш қумдони” режими жорий этилади – Марказий банк

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Центральный банк Узбекистана
Ташкент. Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Oбуна бўлиш
Йил охрига қадар мижозларни масофавий биометрик идентификация қилиш технологияси барча тижорат банклари ва тўлов ташкилотларида тўлиқ татбиқ этилади.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистонда молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида янги тизим – “Тартибга солиш қумдони” ташкил этилади. Бу ҳақида Марказий банк томонидан ўтказилган медиа-мулоқот давомида маълум қилинди.
Қайд этилишича, "Тартибга солиш қумдони" нисбатан янги тушунча. У амалдаги қонунчилик доирасида янги, инновацион молиявий хизматларни таклиф этувчи тадбиркорлик тузилмаларига чекланган доирада экспериментлар ўтказиш имконини берадиган алоҳида ҳуқуқий режимни англатади.
Тартибга солиш қумдони асосида қуйидагилар кўзда тутилган:
Молия бозоридаги рақобатни ошириш;
Мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молия тизими барқарорлигини таъминлаш шарти асосида жорий этишга кўмаклашиш;
Молиявий хизматлар турларини кенгайтириш ва оммабоплигини таъминлаш ҳамда уларнинг қонунчилик базасини такомиллаштириш.
Тартибга солувчи қумдонининг иш тартиби молиявий бозор иштирокчиларининг муайян гуруҳига эмас, балки кенг жамоатчилик манфаатларига қаратилган мезонлар асосига қурилади.
Бунинг натижасида экспериментларни амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиб бориш ва назорат қилиш, олинган натижаларга қараб, молиявий хизматларни жорий этиш (этилмаслиги) бўйича тегишли қарор қабул қилиш имконияти яратилади.

Шунингдек, йил охрига қадар мижозларни масофавий биометрик идентификация қилиш технологияси барча тижорат банклари ва тўлов ташкилотларида тўлиқ татбиқ этиш режалаштирилган.

Ҳозирда мамлакатда мижозларни масофавий биометрик идентификация қилиш технологиясидан 15 та тижорат банки ва 4 та тўлов ташкилоти фойдаланмоқда.
Таҳлиллар республикада банк картаси ва тўлов терминалидан бевосита фойдаланмасдан етказилган товар ва кўрсатилган хизматлар учун мобил илова дастурлари ёрдамида QR-код орқали тезкор тўловларни амалга ошириш оммалашиб бораётганини кўрсатмоқда.
Янгиликлар лентаси
0