Мустақиллик байрами муносабати билан поезд чипталари арзонлашади

Узбекистан получил пятый поезд Афросиаб
Узбекистан получил пятый поезд Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Oбуна бўлиш
Имтиёзли чипталарни фақат темирйўл кассалари орқали харид қилиш мумкин. Электрон чипталарга чегирмалар тадбиқ этилмайди.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” мустақиллик байрами муносабати билан ички йўналишдаги поездларда ҳаракатланувчи йўловчилар учун чегирмалар эълон қилди.
Унга кўра, чегирмалар 1-4 сентябрь кунлари жорий этилади.
Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;
Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
Оилавий бўлиб поездга чиқса чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
"Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан – 10%.
Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин.
Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 1-4 сентябрь кунлари “Uzbekistan Airways”нинг маҳаллий авиақатновлари учун чипталарни 50 % чегирма билан харид қилиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0