Назарбоев Марказий Осиёдаги энг катта масжидни очди - фото

© SputnikПервый президент Республики Казахстан Нурсултан Назарбаев
Первый президент Республики Казахстан Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Oбуна бўлиш
Нурсултон Назарбоев янги масжиднинг очилиши мамлакатдаги барча мусулмонлар учун муҳим воқеа эканини айтди.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев пойтахтда мамлакат бош масжидини очди. У Марказий Осиёдаги энг йирик масжид бўлиб, дунёдаги энг йирик масжидлар ўнталигига кирди.
Масжиднинг тантанали очилиш маросими қурилишдан уч йил ўтиб, бугун, 12 август куни бўлиб ўтди. Нурсултон Назарбоев янги масжиднинг очилиши мамлакатдаги барча мусулмонлар учун муҳим воқеа эканини айтди.
“Президент ваколатлари истеъфога чиқишидан бир кун олдин бу масжиднинг тошини қўйганман. Мен мусулмон сифатида масжид қурилишига ташаббус кўрсатишни муқаддас бурчим деб билдим. Бу масжид дунёдаги энг катта масжидлардан биридир. Масжид қурилиши хусусий инвесторлар томонидан қўллаб-қувватланди. Қурилиш учун мамлакат бюджетидан маблағ олинмаган”, деди Қозоғистоннинг биринчи президенти.
Назарбоевнинг таъкидлашича, янги масжид ва унга туташ боғ пойтахтдаги сайёҳлар учун янги диққатга сазовор жойга айланади.
“Мен барча қозоғистонликларни ушбу ёрқин воқеа – пойтахтимизда масжид очилиши билан чин қалбимдан табриклайман”, деган Назарбоев.
Янги масжид ҳақида нималар маълум?
Янги масжид дунёдаги энг катта масжидлардан бирига айланди. Қурилиш уч йил аввал Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан бошланган. Масжид жойлашган ер майдони 10 гектарни ташкил этади. Умумий майдони 68 062 квадрат метр. Катта гумбазнинг баландлиги 83,2 метр, диаметри 62 метр. Масжид тўртта минорали. Минораларнинг баландлиги 130 метрни ташкил қилади.
Бундан ташқари, масжиднинг ер ости қаватида 440 ўринли зиёфат зали, 405 ўринли ёпиқ автотураргоҳ, қабулхона, ҳожатхона, техник хизматлар учун жой, қурбонлик қилиш жойи ва бошқа хоналар мавжуд. Биринчи ва иккинчи қаватларда намоз ўқиладиган жойдан ташқари дарсхоналар, мажлислар зали, никоҳ зали, Қуръон ўқиш зали, телестудия, идоралар, хизмат хоналари, савдо дўконлари, музей ва техник хоналари мавжуд.
Масжиднинг умумий сиғими 235 000 кишини ташкил этади, яъни шунча одам бир вақтнинг ўзида сафга туриб намоз ўқиши мумкин.
Бинонинг очиқ майдонида тахминан 200 000 киши жойлашиши мумкин. Залларда бир вақтнинг ўзида 30 000 эркак ва 5 000 аёл намоз ўқиши мумкин. Масжид сиғими бўйича Нур-Султондаги республика бош масжиди дунёдаги энг катта 10 та масжид қаторига киради.
Янгиликлар лентаси
0