Иқтисод

Ўзбекистон бензинни асосан қайси давлатдан харид қилгани айтилди

В Ташкенте украли бензин из ж.д. цистерн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон энг кўп Россиядан автомобиль бензинини импорт қилган.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга қиймати 35,9 млн долларга тенг бўлган 60,6 млн литр автомобиль бензини импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 6 ойда Ўзбекистон энг кўп Россиядан (48,8 млн литр) ва Туркманистон (11,7 млн литр)дан автомобиль бензинини импорт қилган.
Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,8 % га ошган. Хусусан:
январда – 97,8 минг тонна;
февралда – 98,2 минг тонна;
мартда – 92,6 минг тонна;
апрелда – 93,7 минг тонна;
майда – 92,7 минг тонна;
июнда – 87,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Янгиликлар лентаси
0