Профилактика сабабли айрим телеканаллар эфири вақтинча тўхтатилади

© Sputnik / СтрингерВид на телебашню в Ташкенте
Вид на телебашню в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Oбуна бўлиш
Рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида профилактика ўтказилган даврда 12 та давлат телеканали сунъий йўлдош орқали қабул қилиниб эфирга берилади.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистон бўйлаб профилактика ишлари ўтказилиши сабабли 18−25 август кунлари телеканаллар эфирларида узилишлар кузатилади.
Аҳолига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази”да профилактика ишлари олиб борилади.
Унга кўра, 18 август куни Республика миқёсида профилактика ишлари олиб борилади.
19-25 август кунлари ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат тунги соат 01:00 дан 10:00 гача давлат, нодавлат ва хорижий телеканалларни узатадиган рақамли телеузаткичларда жадвал асосида профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.
“Рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида профилактика ўтказилган даврда 12 та давлат телеканали сунъий йўлдош орқали қабул қилиниб эфирга берилади. Қолган телеканаллар эфири вақтинча тўҳтатилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, корхонада техник қурилмалар йиллик режаларда белгиланган муддатларда профилактик назоратдан ўтади. Бу вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.
Янгиликлар лентаси
0