Шавкат Мирзиёев Бекобод туманига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди
Президент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон металлургия комбинати қуввати қатор инвестиция лойиҳалари асосида 2 бараварга ошрилади.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистон металлургия комбинатида йилига 1 млн тонна пўлат листлар ишлаб чиқарувчи Қуюв прокат мажмуаси ишга туширилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Бекободда металлургия тармоғи ходимлари ва тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда маълум қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди
Президент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Президент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди
Президент Бекободга ташрифи давомида қатор ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради ва комбинатдаги Қуюв прокат мажмуасининг қурилиш майдонини кўздан кечирди.
Қайд этилишича, янги ишга тушириладиган ушбу мажмуа лойиҳаси 672 млн еврони ташкил этади.
Мазкур лойиҳа ишга тушгач, комбинат қувватлари 2 бараварга ошади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди
Президент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Президент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди
Бугунги кунда мажмуа учун темир йўл ва автомобиль йўли қурилиши якунланиб, темир-бетон конструкциялари ўрнатилмоқда. Италиянинг "Danieli" компанияси томонидан зарур ускуналар келтирилмоқда. Уни 2024 йилда ишга тушириш режалаштирилган.
"Ўз вақтида бу комбинат учун 800-900 минг тонна иккиламчи қора металлни қайта ишлаш етарли эди. Лекин бугунги кунда иқтисодиётимизда қора металлга бўлган талаб 4 миллион тонна. Унинг ҳам 50 фоизи импорт ҳисобидан қопланмоқда. Шунинг учун бу корхонани тезроқ ишга туширсак, иқтисодиётимизга катта манфаат беради", дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари комбинатга ташрифи чоғида навли прокат мажмуасини кириб кўрди.
Таъкидланишича, қарийб 5 млн долларлик лойиҳа эвазига бу ерга хориждан термо-мустаҳкамлаш линияси келтирилиб, жорий йил февралда ишга туширилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди
Президент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Президент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди
Бу орқали йилига 500 минг тонна A500-A800 маркали арматура ишлаб чиқариш қуввати яратилди.
Аввало, термо-мустаҳкамлаш жараёнида кимёвий моддалар тежалгани ҳисобига арматура таннархи камайган. Йилига 300 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш ҳисоб-китоб қилинган.
Бу арматура халқаро DIN стандарти сертификатини қўлга киритган. Энди ушбу маҳсулотни Европага экспорт қилиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон металлургия комбинати таркибида ўнлаб корхоналар, ижтимоий муассасалар бор. У ерда 11 минг ходим ўз фаолиятини олиб бормоқда. Сўнгги йилларда қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, янги цехлар ишга туширилди, борлари модернизация қилинди.
Янгиликлар лентаси
0