Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

ШҲТ аёллар форуми Тошкентда кўчирилди

© Sputnik / Зафар ХалиловФлаги стран ШОС
Флаги стран ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Oбуна бўлиш
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аёллар форуми аввал режлаштирилганидек Самарқандда эмас, Тошкентда ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкентда 19 август куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақида Олий Мажлис Сенати хабар берди.
Аввалроқ ушбу форумни 18-19 август кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиш маълум қилинганди. Сенат хабарига кўра, форум Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Таъкидланишича, форум ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида барқарор ривожланиш мақсадларининг энг муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва гендер тенглигини таъминлаш, ташкилот маконида аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида ўтказилмоқда.
Тадбир давомида бизнес-конференция, аёл тадбиркорлар иштирокида B2B муҳокамалар, миллий анъаналаримизни намоён этувчи кўргазмали дастурлар ташкил этилади.
Маълумот учун, ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо ҳисболанади.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
Ўтган йили сентябрда Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш ва Миср, Қатар ҳамда Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тартиби бошланган.
Бу йил Беларусь ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш учун расман ариза топширди. Ҳозирда Ўзбекистон ташкилотга раислик қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0