Тошкентдаги 12 туп дарахтга шикаст етказилгани аниқлади

© Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати12 туп дарахтга шикаст етказилган
12 туп дарахтга шикаст етказилган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Oбуна бўлиш
Қурилиш ишлари давомида 5 туп чинор ва 7 туп каштан дарахтининг илдиз қисмига шикаст етган.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 12 туп дарахтнинг илдиз қисмига қурилиш компанияси томонидан шикаст етказилган. Бу ҳақда шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

“Шота Руставели кўчасидаги 28-уй ёнида қурилиш компанияси томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари давомида 5 туп чинор ва 7 туп каштан дарахтларининг илдиз қисмларига ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикаст етказилган”, дейилади хабарда.

Умуман олганда, дарахтларнинг суғориш тизими олиб ташлангани ва бунинг натижасида “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 26 ва 32-моддалари талаблари бузилгани аниқланган.
© Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати12 туп дарахтга шикаст етказилган
12 туп дарахтга шикаст етказилган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
12 туп дарахтга шикаст етказилган
Қайд этилишича, дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлиги учун “Millimetre construction company” МЧЖ раҳбари У.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 3-қисми билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний чора кўриш учун тақдим этилган.
Шу билан бирга, қурилиш компанияси масъулларига ҳудуддаги мавжуд дарахтларни муҳофаза қилиш, уларга биотехник тадбирларни амалга ошириш ҳамда экологик талаблар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, кафолат хати олинган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 101 туп дарахт, шу жумладан, 92 туп эман, 1 туп чинор, 5 туп тут, 2 туп арча ва 1 туп мевали беҳи дарахтининг илдиз қисми шикастланган эди. Мазкур ҳолат ортидан Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори ишдан олиниб, Тошкент шаҳар ҳокими ва прокурорига ҳайфсан берилганди.
Янгиликлар лентаси
0