Сиёсат

Украина дони аслида қаерга олиб кетилаяпти?

© Sputnik Ближнее зарубежьекорабль с украинским зерном
корабль с украинским зерном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Украин дони ортилган кемалар, дастлаб эълон қилинган, дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларининг очлик муаммосини ҳал қилишга эмас, бой Европа портларига қараб сузмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik, Лев Скялр. Дон ортилган кемаларнинг асл йўналиши қаер? “Инсонпарварлик ёрдами” аслида қаёққа сузяпти? Дунё озиқ-овқат бозори инқирозида аслида ким айбдор? Sputnik ушбу саволларга жавоб топди.
Қандай қилиб Европа ва БМТ Африкани очликдан “қутқарди”?
Маҳсус ҳарбий операция бошланиши биланоқ, Россияга санкциялардан кейин бутун дунёни очарчиликка қўйиши таҳдиди билан айблар ёғдирилди. Москвани “дон уруши”ни бошлашда, “дон ўғирлаш”да ва Украинадаги “очлик” ва асосийси украин портларини тўсиб қўйганликда айблашди. Макрон ва Шольц Одесса ва Черноморскдан дон етказиб берилмаса, Африка ва бошқа энг қашшоқ мамлакатларда очлик, касаллик ва уруш бўлиши ҳақида бир неча бор айтишди.

“Биз бу қашшоқ мамлакатларни ташлаб қўймаймиз, уларни албатта қўллаб-қувватлаймиз”, - деб оташин ваъдалар берган эди Германия канцлери.

БМТ ҳам бу пуч ҳайқириқларга жўр бўлди. Ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш май ойида 43 та мамлакатга “очлик сабаб ўлим таҳдид қилаётгани”, Афғонистон, Сурия ва Ямандаги миллионлаб одамлар ҳозирги пайтда озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига дучор бўлганини хабар берган эди. БМТ позициясига кўра, мана шу муаммони айнан Россия-Украина можароси мураккаблаштиради. (НАТОнинг босқини ва Ғарбнинг мана шу мамлакатларда фуқаролик урушларини келтириб чиқариши эмас экан)
Ва, мана июль ойи ҳам келди. Россия, Украина, Туркия ва БМТ “озиқ-овқат шартномаси”ни имзолашди - ҳарбийлар Одесса ва Черноморскдан украин донининг олиб ўтилишига тўсқинлиқ қилишмайди. Қўшма комиссия кемада қурол контрабандаси бор-йўқлигини текширади. БМТ эса Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дунё бозорига етказишга тўсиқларни олиб ташлашга масъул бўлади.
Афтидан ҳамма бахтли, Африканинг қашшоқ мамлакатлари очликдан қутулган, Европа Россияни ҳеч нимада айблай олмагандек эди. Аммо бундай эмас.
Етиб келдик...
БМТда Украина маккажўхорисининг денгиз бўйлаб етказилишини “дон билан ҳаётларни қутқарувчи иш” деб аталди. Аммо кимнинг ҳаётини қутқаришини ташкилот аниқ келтирмаган.
Ҳали бирорта дон ортилган кема қашшоқликдан азият чекаётган мамлакатларга - Яман, Сомали ёки Эфиопияга боргани йўқ. Одесса ва Черноморскдан йўлга чиққан кемаларнинг аксарияти Европага қараб сузишмоқда.
Украинадан 1 августдан 11 августга қадар йўлга чиққан 12 та кеманинг фақат иккитасигина Африка ва Яқин Шарқ томон сузган. Аммо Razoni балкерига ортилган биринчи юкдан ўта “муҳтож бўлган” ливанлик таъминотчилар бош тортишган. Гўёки Россия жуда қаттиқ ҳалал берган дон эса бугунги кунга қадар Туркия қирғоқлари лангар стоянкасида янги харидорини кутиб турибди.
Аммо “биринчи дунё” мамлакатлари “бутундунё очлигидан халос этувчи” донни қабул қилишдан бош тортишмади. Айнан ҳозир озиқ-овқат ортилган иккита кема Италия ва Грецияга йўл олди. Хорватия ва Ирландия ҳам ёғ ва дон бўйича ўз улушларини кутишмоқда. Ҳаттоки, бой-бадавлат Жанубий Корея ҳам ўз эҳтиёжлари учун 65 минг тонна маккажўхорига эга бўлди. Аммо “инсонпарвар рейслар”нинг аксарияти (учта кема) шартнома иштирокчиси Туркияга насиб қилиб турибди.
Украинадан ташилган озиқ-овқатлардан жами 375 минг тонна юкдан 217 минг тоннаси европалик харидорларга етиб борган.
Дон таъминоти географиясига алоқадор яна бир қизиқарли факт: БМТ нинг кемалар йўналиши маълумотлардаги номутаносибликлар. Масалан, Rojen кемаси 13 минг тонна маккажўхори билан Британиянинг Тиспортига етиб бориши керак эди. Бироқ, Черноморскдан чиққандан сўнг у йўналишини ўзгартирган ва Италиянинг Равенна порти томон йўл олган. Айнан ҳозир Marine Traffic маълумотларига кўра, у Адриатика денгизи бўйлаб сузмоқда.
Rojen - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Rojen
Худди шундай ҳолат Mustafa Necati номли кема йўналишида ҳам кузатилди. Унда тонналаб кунгабоқар ёғлари Италияга эмас, Хорватияга етказилган.
Mustafa Necati - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Mustafa Necati
Star Helena номли юк ташувчи кемаси ҳам Хитойга эмас, Грецияга борган.
Star HELENA - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Star HELENA
Афтидан, харидорлар сўнгги лаҳзаларда аукцион уюштиришган ва етказиб бериладиган дон учун Киевга ўз нархларини таклиф қилишган шекилли. Ахир қандай қилиб бўлсада Европа дўконларида нон нархи ва аҳоли норозилигини пасайтириш керакку. Украин олигархлари ва сиёсатдонларининг чўнтакларида ортиқча пуллар учун жой албатта топилиши ҳаммага маълум. Ўтмишдаги шартномалар муҳим эмас - энг кўп ким тўлаган бўлса, мусиқани ўша буюртма қилади.
“БМТ сиёсий баёнот билан чиқди”
Буларнинг бари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бутунлай деградацияга учраганини билдирмаса-да, унинг Ғарб манфаатларига бўйсунишини албатта англатади. Аслида БМТ, Украина ва АҚШ Европа Иттифоқи қашшоқлашиб бораётган мамлакатларга ёрдам беришни режалаштиришмаган, дейди Россия дон уюшмаси президенти Аркадий Злочевский.

“Мен уларнинг Африка мамлакатлари ёки аниқ харидорларга дон етказиб беришлари ҳақида мажбуриятлари ёзилган ёки имзоланган ҳужжатларни ҳеч қаерда кўрмадим. Ким пулини тўласа, донни ўшаларга етказиб беришмоқда. Бу оддий ҳол”, - дейди мутахассис.

Бундан келиб чиқадики, Афғонистон, Сурия ва Ироқдаги фалокатларда асл айбдор бўлган НАТО мамлакатлари яна бир бор бошқалар кўргуликлари эвазига чўнтакларини қаппайтиришган. Бундан ташқари, ўз ҳаракатлари билан улар Африка ва Осиёдаги камбағал мамлакатларнинг аҳволини янада ёмолаштирган. Ахир Киев сочиб ташлаган миналар туфайли кемалар портларда қолиб кетган бир пайтда, Россия озиқ-овқати ғарб санкциялари туфайли дунё бозорларига минг қийинчилик билан чиқаётган эди.
Аммо африкаликларнинг оч қолганида БМТ, ЕИ ва АҚШ Москвани айблашда давом этишмоқда. Ахир сайловчилар “ёвуз руслар” ва фариштадек пок Ғарбга ҳамон ишонишаётган экан, уруш эвазига бой бўлишда давом этиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0