Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси ЖЧда 4 та медалга сазовор бўлди

© Фото: Ўзбекистон дзюдо федерациясиЖахонгир Маматрахимов
Жахонгир Маматрахимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2022
Oбуна бўлиш
Эквадор татамиларида ўзбекистонлик ёш дзюдочилар тарихий натижани қайд этишди.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси Гуаякил шаҳрида (Эквадор) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 4 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Дзюдо федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қуйидаги ўзбекистонлик спортчилар шоҳсупага кўтарилишди:
Олтин медаль:
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов
Кумуш:
-66 кг: Азизбек Ортиқов
Бронза:
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+100 кг: Исломбек Равшанқулов.
Таъкидланишича, ушбу ёш тоифасида мамлакат тарихида ҳали ҳеч бир дунё биринчилигида бунча медаль қўлга киритилмаган эди.
Янгиликлар лентаси
0