Ҳодисалар

Навоийдаги истироҳат боғида ёнғин содир бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишТушение пожара
Тушение пожара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ёнғин натижасида истироҳат боғига кириш аркасининг 3 кв.м майдонида шифт қисми ёниб зарарланган.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Маданият" истироҳат боғида ёнғин рўй берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин 11 август куни соат 15:15 да келиб чиққан. Ёнғин боғнинг кириш қисмида содир бўлган.
2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:19 да ўраб олинган ва соат 15:21 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида истироҳат боғига кириш аркасининг 3 кв.м майдонида шифт қисми ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида арканинг 25 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0