Россия компаниялари Ўзбекистонда дори-дармон ишлаб чиқаради

© Sputnik/Рамиз БахтияровТоргпред России в Узбекистане посетил Ташкентский фармацевтический кластер
Торгпред России в Узбекистане посетил Ташкентский фармацевтический кластер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия компаниялари билан мамлакатда ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича аллақачон бир қатор шартномалар имзоланган.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Россия компаниялари Ўзбекистонда дори-дармон ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостевнинг “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерига ташрифи чоғида маълум бўлди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “Tashkent Pharma Park” раҳбарияти билан учрашув доирасида Россия компаниялари билан мамлакатда ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича аллақачон бир қатор шартномалар имзоланганлиги қайд этилди.
Томонлар Россия тиббиёт олийгоҳларини Фармацевтика техник университетидаги ўзбекистонлик мутахассислар учун таълим дастурларини ишлаб чиқишга жалб қилишни ҳам муҳокама қилишди.
"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган. Унинг вазифаларидан бири инновацион ва юқори сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий фармацевтика компанияларининг инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилиш.
Янгиликлар лентаси
0