Афғонистон Россиядан бир миллион баррелга яқин нефть сотиб олишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишРабота нефтяных станков - качалок
Работа нефтяных станков - качалок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Кобул Москвадан бир миллион баррелга яқин нефть сотиб олишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Кобул Москвадан бир миллион баррелга яқин нефть сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз Россияга бир миллион [баррел] га яқин нефть таклиф қилдик, агар [Россия] кўпроқ жўната олса, бу муаммо эмас”, - деган Азизий.
Вазирнинг қўшимча қилишича, нефть ва газ лойиҳаси Афғонистон томони учун энг муҳими бўлади.
“Россия қандайдир афғон маҳсулотларига эҳтиёж сезса, бартер савдоси вариантини ҳам кўриб чиқмоқчимиз”, - дея қўшимча қилган вазир.
Толибон* ҳукумати томонидан юборилган Афғонистон саноат ва савдо вазирлиги делегацияси бир кун аввал Москвага етиб келди. 15 ва 16 август кунлари улар россиялик ҳамкасблар билан музокаралар белгиланган. Кобулдаги элчи Дмитрий Жирновнинг айтишича, музокара жараёнида асосан нефть, дон ва кунгабоқар ёғи етказиб бериш масаласи кўриб чиқилади.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0