Мирзиёев шу ҳафта Саудия Арабистонига боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент
Президент Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Ташриф Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17-18 август кунлари Саудия Арабистонига ташриф буюради. Бу ҳақда бугун президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокидаги брифингда маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Қайд этилишича, мазкур ташриф Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Бу охирги 30 йил ичида Ўзбекистон раҳбарининг ушбу мамлакатга илк ташрифи ҳисобланади.
Ташриф дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Алоҳида эътибор “яшил иқтисодиёт”, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, инновациялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига қаратилади.
Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, давлат раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказади.
Шу билан бирга президент Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилади.
Янгиликлар лентаси
0