Оқ уй суверен давлатларда олиб борилаётган терговга аралашмаслиги керак – Захарова

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишБрифинг официального представителя МИД России М. Захаровой
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Захарова АҚШ президенти матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг Оқ уй Трампдан махфий ҳужжатлар топилиши бўйича терговга аралашмаслиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари суверен давлатда олиб борилаётган ҳар қандай терговга аралашмаслиги керак. Чунки Оқ уй собиқ президент Дональд Трампнинг терговига аралашмайди. Бу ҳақда бугун Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг Telegram’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Шу тариқа Захарова АҚШ президенти матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг Оқ уй Трампдан махфий ҳужжатлар топилиши бўйича терговга аралашмаслиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
“Унда нега у бошқа терговларга аралашади? Оқ уй ва Давлат департаменти бошқа суверен давлатларда олиб борилаётган терговга аралашмаслиги керак, чунки Америка терговларига ҳеч ким аралашмайди”, - деди Захарова.
Трамп ўтган ҳафта унинг Мар-а-Лагодаги уйида ФҚБ ходимлари томонидан рейд ўтказилганини айтган эди. Собиқ президентнинг қўшимча қилишича, ФҚБ ходимлари тинтувлар чоғида ҳеч кимга, жумладан, адвокатларга ҳам рухсат бермаган.
“Wall Street Journal”нинг ёзишича, собиқ президентнинг мулкида тинтув ўтказиш чоғида ФҚБ ходимлари 11 та махфий ҳужжатлар тўпламини, шунингдек, ҳужжатлар, фотосуратлар ва эслатмалар солинган 20 га яқин қутиларни олиб қўйган. Мусодара қилинган ҳужжатлар орасида Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоуннинг авф этилиши ҳақидаги фармон ҳам бор эди.
Янгиликлар лентаси
0