Ўзбекистоннинг яна 51 та туманида гемодиализ хизмати йўлга қўйилади

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишЛечение больных Covid-19 в краевой инфекционной больнице Ставрополя
Лечение больных Covid-19 в краевой инфекционной больнице Ставрополя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Ҳозирда гемодиализ хизмати йўлга қўйилган туманлар сони 23 тага етди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Шу йил якунига қадар вилоятлар марказидан 50-100 километргача узоқликда бўлган жами 51 та туманда гемодиализ хизмати йўлга қўйилади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда гемодиализ хизмати йўлга қўйилган туманлар сони 23 тага етди.
“Вилоятлар марказида йўлга қўйилиши кутилаётган гемодиализ хизмати натижасида 528 нафар беморга ўзи яшаб турган ҳудудда муолажа олиш имкони яратилади”, дейилади хабарда.
Сентябрь ойидан эса Тошкент шаҳрида 700 нафар беморга хизмат кўрсатувчи шундай муассаса фаолияти йўлга қўйилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида 1 100 нафар беморга гемодиализ хизматини кўрсатиш бўйича Ҳиндистоннинг “Nephrocare Health Services Central Asia” компанияси билан давлат-хусусий шериклик асосидаги битим имзоланди.
Унга кўра апрель ойида Нукусда 150 нафар беморга хизмат кўрсатувчи янги гемодиализ клиникаси фаолияти йўлга қўйилди.
Шунингдек, Хоразм вилоятининг Урганч ва Боғот туманларида 250 нафар беморга хизмат кўрсатувчи гемодиализ клиникалари иш бошлади.
Ҳозирда доимий гемодиализ муолажасини олаётган 4 456 нафар бемор қўшимча 5 турдаги дори воситалари (гепарин, эритропоэтин, темир препаратлари, В ва С гуруҳ витаминлари) билан бепул таъминланмоқда.
Гемодиализ хизматини ривожлантириш мақсадида Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар миқдори 145 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0