Россия Ўзбекистонга энг кўп авиачипта харид қилган давлатлар орасида етакчи бўлди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways на взлетной полосе аэропортового комплекса "Платов" в Ростове-на-Дону.
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways на взлетной полосе аэропортового комплекса Платов в Ростове-на-Дону. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Чипталар нархи сезиларли даражада ошганига қарамай, россияликлар қидирувлар ва брон қилиш сони бўйича рейтингда биринчи ўринни эгаллашди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга авиачипталарни харид қилиш бўйича талаби 141%га ошди.
Жорий йилнинг ёз мавсумида хорижликларнинг Ўзбекистонга авиачипталарни қидириш ва брон қилиш кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 2,4 баробар ошди.
Мамлакатга сайёҳлар асосан Россия, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Беларус ва АҚШдан келмоқда.
Қайд этилишича, Тожикистон кўрсаткичи эса ўтган йилнинг ёзига нисбатан ўз ўрнини йўқотди.
Турли давлатларда Ўзбекистон авиачипталарига бўлган талаб қуйидагича ошди:
Корея - 180%;
Туркия - 144%;
Қозоғистон - 46%;
АҚШ – 60 %.
Ўзбекистонга чипталар нархи ҳам ўзгарди. Шу йилнинг ёзи учун Россиядан чипталарнинг ўртача нархи 1 963 483 сўмни ташкил этмоқда. Бу нарх ўтган йилнинг шу даврида 14 фоизга арзон бўлган.
Чипталар нархи сезиларли даражада ошганига қарамай, россияликлар қидирувлар бўйича ҳам, брон қилиш сони бўйича ҳам рейтингда биринчи ўринни эгаллашди.
Ўзбекистонга чипта қидираётган етакчи шаҳарлар орасида Владивосток ва Москва бор. Бу йил Владивосток Санкт-Петербургдан ўзиб кетди.
Америкаликлар чипталарни асосан Нью-Йоркдан, турклар, қозоғистонликлар, беларуслар ва корейслар эса пойтахтлардан изламоқда.
Кузда хорижликлар орасида талабнинг ўсишида ҳам ижобий тенденция кузатилади. Aviasales.uz маълумотларига кўра, Ўзбекистонга кузги саёҳатга қизиқиш бўйича етакчи давлатлар қаторига Россия, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Беларусь, Германия ва Исроил киради.
Янгиликлар лентаси
0