Дунёда

Трамп тинтув пайтида олиб қўйилган ҳужжатларни қайтаришни сўради

© AP Photo / Evan VucciДональд Трамп во время пресс-конференции в Белом доме 16 сентября 2020 г.
Дональд Трамп во время пресс-конференции в Белом доме 16 сентября 2020 г. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Собиқ президентнинг қўшимча қилишича, ФҚБ ходимлари тинтувлар чоғида ҳеч кимга, жумладан, адвокатларга ҳам рухсат бермаган.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўзининг Мар-а-Лагодаги уйида тинтув ўтказиш чоғида Федерал қидирув бюроси ходимлари томонидан олиб қўйилган ҳужжатларни қайтариб беришни талаб қилди.
“Мен бу ҳужжатларни зудлик билан олинган жойга қайтаришни чин дилдан сўрайман. Раҳмат!” деб ёзган Трамп ўзи яратган Truth Social ижтимоий тармоғида.
Трамп ўтган ҳафта унинг Мар-а-Лагодаги уйида ФҚБ ходимлари томонидан рейд ўтказилганини айтган эди. Собиқ президентнинг қўшимча қилишича, ФҚБ ходимлари тинтувлар чоғида ҳеч кимга, жумладан, адвокатларга ҳам рухсат бермаган.
“Wall Street Journal”нинг ёзишича, собиқ президентнинг мулкида тинтув ўтказиш чоғида ФҚБ ходимлари 11 та махфий ҳужжатлар тўпламини, шунингдек, ҳужжатлар, фотосуратлар ва эслатмалар солинган 20 га яқин қутиларни олиб қўйган. Мусодара қилинган ҳужжатлар орасида Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоуннинг авф этилиши ҳақидаги фармон ҳам бор эди.
Янгиликлар лентаси
0