Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Запорожье АЭСда сукунат режими эълон қилиниши керак – Рогов

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишЗапорожская АЭС находится под контролем российских военных
Запорожская АЭС находится под контролем российских военных - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Рогов: БМТ раҳбарияти ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари демилитаризация ҳақида эмас, балки сукунат режими жорий этилиши ҳақида эълон қилиши керак.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Украина армияси томонидан доимий равишда ўққа тутилаётган Запорожье атом электр станцияси атрофида сукунат режими эълон қилиниши керак. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.
“БМТ раҳбарияти ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари демилитаризация ҳақида эмас, балки сукунат режими жорий этилиши ҳақида эълон қилиши, шунингдек, нафақат уни бузганлик учун санкциялар, балки атом электр станцияларини ўққа тутганлик учун энг қаттиқ санкцияларни ҳам назарда тутиши керак”, деб таъкидлади Рогов.
Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар шаҳри яқинида жойлашган. Бу блоклар сони ва ўрнатилган қуввати бўйича Европадаги энг йирик атом электр станциясидир. Станцияда олтита энергия блоки ўрнатилган.
Запорожье АЭС март ойидан бери Россия ҳарбийлари томонидан қўриқланади. Махсус операция бошланганидан бери Украина қўшинлари атом электр станцияси ҳудудига бир неча бор ҳужум қилишга уринган.
5 августдан бошлаб ўққа тутилиш тез-тез кузатилган. Зарбалар оқибатида ядровий реакторлар зарар кўрмаган бўлсада, АЭСнинг атрофдаги инфратузилмаси, сув бассейнлари жиддий зарар кўрган. Ракета бўлаклари АЭСнинг энергия блокларидан 400 метр масофада қулаб тушган.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 7 август куни Украина артиллерияси Запорожье атом электр станциясини яна ўққа тутган - юқори волтли линия шикастланган, шахсий таркиб иккита энергоблокнинг қувватини камайтиришга мажбур бўлган.
Янгиликлар лентаси
0