Ғалабанинг катта-кичиги бўлмайди – мураббий Жонхўрозов

© Фото: из личного архива Валижона ЖонхурозоваШахзод Рузиохунов и Валижон Жонхурозов
Шахзод Рузиохунов и Валижон Жонхурозов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қитъа чемпиони унвонига сазовор бўлган юнон-рум курашчи Шаҳзод Рўзиохуновнинг мураббийи спортчиларни қўллаб-қувватлаш қанчалик муҳимлиги ҳақида сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган эркин ва юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ўртасидаги Осиё чемпионатида қитъа чемпионига айланган Шаҳзод Рўзиохунов Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилган чемпионатда кумуш медални қўлга киритди. Sputnik спортчининг мураббийи Валижон Жонхўрозов билан чемпионлик сари спортчилар қандай йўлларни босиб ўтиш ҳақида суҳбатлашди.
© Фото: из личного архива Валижона Жонхурозова Шахзод Рўзиохунов
Шахзод Рўзиохунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Шахзод Рўзиохунов
“Ҳар бир мураббий учун ўз шогирдларини чемпионатга олиб бориш бу катта имтиҳон десам бўлади. Бу йил мен иккита имтиҳондан муваффақиятли ўта олдим. Биттаси Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги чемпионат бўлса, иккинчиси Италиянинг Рим шаҳридаги жаҳон чемпионати бўлди”, - дейди Жонхўрозов.
Италия пойтахти Рим шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Унда ўзбекистонлик ўсмир спортчилар ҳам иштирок этишди.
45 кг вазнда Шаҳзод Рўзиохунов 1/4 финалда озарбайжонлик Ҳусейн Савадовни 11-3, 1/2 финалда руминиялик Ионут Мереутани 9-0 ҳисобида доғда қолдирди. Олтин медаль учун украиналик Евген Поковбага 0-9 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланди.
“Кураш тугаганида Шаҳзодни бироз тушкунроқ ҳолатда, кўзида ёш билан кўрдим ва дарров унга далда беришга уриндим. “Ахир ғалабанинг катта-кичиги бўлмайди, муҳими сен юртимиз байроғини яна бир поғонага кўтардинг”, дея фахр билан сўзладим. Шунда унинг қалбида таскин пайдо бўлди ва кўзларида ишонч уйғонди. Шаҳзод ҳали ёш, олдинда уни кўп медаллар кутиб турганига шубҳам йўқ”, - дея ишонади мураббий.
Мураббий спортчиларни ҳар қандай ҳолатда, хоҳ ғалаба бўлсин, хоҳ мағлубият, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга далда бериш, улар руҳини кўтариш муҳим эканини қайд этди.
© Фото: из личного архива Валижона Жонхурозова Шахзод Рўзиохунов
Шахзод Рўзиохунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Шахзод Рўзиохунов
Римдаги жаҳон чемпионатини ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан якунлашди.
Жумладан, 51 кг вазн тоифасида курашган Айтжан Халмаханов олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпионига айланди. Шаҳзод Рўзиохунов кумуш, Хуршидбек Нормуҳаммадов, Беҳрузбек Барноев эса бронза медалларини қўлга киритишди.
© Фото: из личного архива Валижона ЖонхурозоваШахзод Рузиохунов и Валижон Жонхурозов
Шахзод Рузиохунов и Валижон Жонхурозов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Шахзод Рузиохунов и Валижон Жонхурозов
“Ҳозирда Шаҳзод билан кейинги йили Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказиладиган 2023 йилги Махсус Олимпиаданинг бутунжаҳон ёзги ўйинларига тайёргарлик кўрмоқдамиз”, - деди Жонхўрозов.

“Юртимга олтин медални совға қиламан”

Эркин, юнон-рум бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони Шаҳзод Рўзиохуновнинг ўзи жаҳон чемпионатидаги баҳслари таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Барча рақибларим кучли эди, айниқса финалдаги украиналик Евгеннинг тактикаси ва тезлиги мени лол қолдирди. Мен ютқазмадим, аксинча катта тажриба тўпладим, деб ўйлайман. Ҳали ўз устимда кўп ишлашим кераклигини тушуниб етдим. Насиб қилса, албатта катта чемпионатларда юртимга олтин медални совға қиламан”, - дея ваъда берди спортчи.
© Фото: из личного архива Валижона Жонхурозова Шахзод Рўзиохунов
Шахзод Рўзиохунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Шахзод Рўзиохунов
Янгиликлар лентаси
0