“Имом Бухорий” ордени таъсис этилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари
Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Oбуна бўлиш
“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени учун 21 млн сўм, “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланганларга эса 15 млн сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистонда икки даражадан иборат бўлган “Имом Бухорий” ордени таъсис этилди. Бу ҳақида президент ЎРҚ–789-сонли қонунни имзолади.
© Адлия вазирлиги“Имом Бухорий” ордени таъсис этилди
“Имом Бухорий” ордени таъсис этилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
“Имом Бухорий” ордени таъсис этилди
Ҳужжатга кўра, “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени “Имом Бухорий” орденидан юқори даражада ҳисобланади.
“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени
Мазкур орден билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришганлиги учун:
хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;
хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;
халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек хорижий арбоблар ва олимлар;
мамлакатнинг атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, атоқли олимлар, адиблар, педагоглар ва илмий тадқиқотчилар мукофотланади.
“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 70 баравари (21 млн сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
“Имом Бухорий” ордени
Ушбу орден билан буюк алломаларнинг илмий ва диний меросини тадқиқ этиш ҳамда тарғиб қилиш, ислом динининг умуминсоний қадриятлари ва асл моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса ёшларга етказишдаги хизматлари учун:
илм-фан, таълим-тарбия, маданият, санъат ва адабиёт соҳаси ходимлари;
давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари;
диний уламолар;
олимлар ва тадқиқотчилар мукофотланади.
“Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.
Янгиликлар лентаси
0