Россия

Шойгу: Марказий Осиёда терроризмнинг юқори хавфи сақланиб қолмоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, НАТО қўшинларининг йигирма йиллик мероси қувонарли эмас.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Марказий Осиёда терроризмнинг юқори хавфи сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Армия-2022” форуми доирасидаги халқаро хавфсизлик бўйича Москва анжумани очилиши маросимида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондан жадал олиб чиқилгандан сўнг Марказий Осиё минтақасидаги вазият ғоят кескинлигича қолмоқда. Афғонистоннинг янги ҳукумати ҳарбий ва иқтисодий характердаги жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда”, - деди у.
Шойгунинг сўзларига кўра, НАТО қўшинларининг йигирма йиллик мероси қувонарли эмас. Натижада минтақада террорчилик хавфининг юқори даражаси сақланиб қолмоқда.
Россия мудофаа вазири Марказий Осиё хавфсизлиги масалаларини манфаатдор мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг фақат мувофиқлаштирилган хатти-ҳаракатлари билан ҳал этиш мумкинлигини қайд этди.
“Биз ўз томонимиздан Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бўйича иттифоқдошларимизга миллий қуролли кучлар салоҳиятини оширишда кўмаклашишда давом этамиз”, - деди Шойгу.
Янгиликлар лентаси
0