Таълим муассасаларида дарслар қачондан бошланиши маълум бўлди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПервоклассники в классе
Первоклассники в классе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Oбуна бўлиш
Таълим ташкилотларида дарс жараёнлари 5 сентябрдан бошланади.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари учун 2022/2023 ўқув йилининг илк ўқиш куни 5 сентябрдан бошланади.Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этиш керак, бу йил ўзбекистонликлар мустақилликнинг 31 йиллигини нишонлайди. Шу муносабат билан 4 кун дам олади:
· 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
· 2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни);
· 3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
· 4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).
“Демак, 5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022/2023 ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0