Тошкент вилояти прокурори Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинланди

© Бош прокуратура матбуот хизматиСалом Самадов
Салом Самадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Oбуна бўлиш
2018 йилдан буён Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Салом Самадов Қашқадарёга прокурор этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Салом Самадов Қашқадарёга прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур тайинловга қадар у Тошкент вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Салом Самадов 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Ф.Хўжаев туман прокуратурасида бошлаган.
Шунингдек, у Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. 2018 йил 15 октябрда Салом Самадов Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0