Украинада ядро қуролидан фойдаланишга ҳожат йўқ - Сергей Шойгу

© ТВ "Звезда"Сергей Шойгу на открытии 10-Московской конференции по международной безопасности
Сергей Шойгу на открытии 10-Московской конференции по международной безопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирнинг сўзларига кўра, ҳарбий нуқтаи назардан Украинада ядровий ёки кимёвий қуролдан фойдаланишга ҳожат йўқ.
ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. Украинадаги махсус ҳарбий операция бир қутбли дунёга барҳам берди, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу "Армия-2022" форуми доирасида Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференцияси очилишида.
Россия Мудофаа вазирнинг сўзларига кўра, махсус операцияда Россия тактик ядро қуроли ёки кимёвий қурол ишлатишга тайёрлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалмоқда - буларнинг барчаси ёлғон. Ҳарбий нуқтаи назардан Украинада ядровий ёки кимёвий қуролдан фойдаланишга ҳожат йўқ.
"Ҳарбий нуқтаи назардан, Украинада мақсадларга эришиш учун ядро қуролидан фойдаланишга ҳожат йўқ. <...> Украинада кимёвий қурол қўлланилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлар ҳам бемаъни", - деди Сергей Шойгу.
Россия Мудофаа вазири нутқидан асосий фикрлар:
Украинада россиялик ҳарбий хизматчилар Россияга қарши гибрид урушда ушбу мамлакат раҳбариятини назорат қилувчи Ғарбнинг бирлашган кучлари билан тўқнаш келишмоқда.
Махсус операция Ғарб Украинага этказиб берадиган ва фронтдаги вазиятни тубдан ўзгартиришга қодир бўлган супер қурол ҳақидаги афсонани йўқ қилди.
“Биз аниқ биламизки, НАТОда ҳеч ким Россия раҳбарияти томонидан Украинадаги махсус операция мақсадларига эришилишига шубҳа қилмайди.
Европада хавфсизлик билан боғлиқ вазият Совуқ уруш авжидагидан ҳам ёмонроқ.
HIMARS реактив ўт очиш тизими махсус операция давомида жанглардаги вазиятга сезиларли таъсир кўрсатмади.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу қутбларнинг асосий фарқи шундаки, баъзилар суверен давлатлар манфаатларини ҳурмат қилади, мамлакатлар ва халқларнинг маданий-тарихий хусусиятларини ҳисобга олади, бошқалари эса уларга эътиборсизлик қилади.
Янгиликлар лентаси
0