Академик лицейларга кириш тест синовлари тартиби маълум бўлди

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишИнтерактивная школа в Волгограде
Интерактивная школа в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 146 балл этиб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Академик лицейларга кириш тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ўтказилади. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар берди.
Қайд этилишича, талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 1 соат 50 дақиқа вақт ажратилади.
Баллқар қуйидагича тақсимланади:
Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 146 балл;
Таълим йўналишига мос фанлар бўйича ҳар бир тоғри жавоб учун 3,1 балл (жами 124 балл);
Интеллектуал қобилият даражасини аниқлаш бўйича 1,1 балл (жами 22 балл).
ДТМнинг расмий веб-сайтига ўқувчиларнинг интеллектуал қобилият даражасини аниқлашда фойдаланиладиган тест спецификацияси ва намунавий тест топшириқлари жойлаштирилди.
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани litsey.edu.uz сайтидан ва академик лицейлардан олишлари мумкин бўлади.
“Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга 07:00 га қадар шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йили учун академик лицейларга кириш тест синовлари 22 август куни 1-сменада 08:00 дан 09:50 га қадар бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0