Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

БМТ Запорожье АЭС ўққа тутилганига эътибор бермаяпти – Рогов

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишЗапорожская АЭС
Запорожская АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Роговнинг сўзларига кўра, БМТ раҳбарияти дунёнинг қолган қисмини эшитмайди ва кўрмайди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. БМТ раҳбарияти украиналик миллатчиларнинг ҳаракатларини қоралаш ўрнига, Запорожье атом электр станциясининг ўққа тутилишига эътибор бермаяпти. Бу ҳақда вилоят маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбарияти украиналик миллатчилар томонидан АЭС ўққа тутилганини қораламасдан, бизнинг мурожаат ва чақириқларимизга амалда жавоб бермаяпти. Агар улар украиналик жангарилар томонидан атом электр станциясини ўққа тутиш фактларини эътиборсиз қолдиришда давом этса ва улар билан мулоҳаза юритишга уринмаса, унда бундай тузилмани “Айрим миллатлар ташкилоти” деб қайта номлаш вақти келди, чунки бугунги кунда БМТ фақат англо-саксларнинг геосиёсий манфаатларини илгари суриш майдончасига айланди”, деди Рогов.
Унинг сўзларига кўра, БМТ раҳбарияти дунёнинг қолган қисмини эшитмайди ва кўрмайди.
“Буларнинг барчаси савол туғдиради ва ушбу тузилма раҳбариятининг холислигига шубҳа уйғотади. Одамларда Миллатлар Лигаси тарихи уларга ҳеч нарса ўргатмагандек таассурот уйғотади”, дея таъкидлади Рогов.
Махсус операция давомида рус ҳарбийлари Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назоратга олди, Херсон, Мелитополь ва Бердянск каби йирик шаҳарларни эгаллаб олди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди. Бундан ташқари, саккиз йил ўтгач, Шимолий Қрим канали блокдан чиқарилди.
Янгиликлар лентаси
0