Болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента.
Новый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ҳукуматнинг 16 августдаги 451-сон қарори билан Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ташкил этилади. Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради.
Бунда никоҳдан ўтган, 35 ёшдан60 ёшгача фуқаролар тутинган ота-она бўлиши мумкин. Оилавий тарбиялаш учун туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар берилади. 10 ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги болаларни оилавий болалар уйига фақат уларнинг розилиги билан бериш мумкин.
Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун 3 ёшдан камида 3 нафар, лекин кўпи билан 5 нафар бола берилади.
Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг яшаш харажатлари Давлат бюджетидан қопланади.
Тутинган ота-оналарга ҳар бир тарбияланувчи боланинг яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача болаларга БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм), 8-18 ёшдагилар учун БҲМнинг 7 баравари (2,1 млн сўм) миқдорида пул ажратилади.

Мавзуга оид:

Оилавий болалар уйини ташкил этганларга давлат бюджетидан маблағ ажратилади
Оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланади
Янгиликлар лентаси
0