Дон ортилган кемалар Одесса ва Черноморск портларини тарк этди

© Sputnik / Maxim Durnev / Медиабанкка ўтишСухогруз Razoni с украинским зерном в Стамбуле
Сухогруз Razoni с украинским зерном в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
1 августдан 15 августгача 21 та қуруқ юк кемаси Украина портларидан жўнаб кетди. Улар томонидан 563 минг тоннадан ортиқ дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ташилди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Бугун, 17 август куни Одесса ва Черноморск портларидан Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлган тўртта қуруқ юк кемаси жўнаб кетди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабар берган.
“Украина портларидан дон жўнатиш режадагидек давом этмоқда. Эрталабдан бошлаб Украинанинг Одесса ва Черноморск портларидан яна тўртта кема қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан жўнаб кетди”, дейилади хабарда.
Умумий ҳисобда 1 августдан 15 августгача 21 та қуруқ юк кемаси Украина портларидан жўнаб кетди. Улар томонидан 563 минг тоннадан ортиқ дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ташилди.
Украина донини Қора денгиз портларидан экспорт қилиш 22 июль куни Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган “озиқ-овқат шартномаси”га мувофиқ амалга оширилмоқда. Ушбу ҳужжатлар тўплами Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларини жаҳон бозорларига экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлашни назарда тутади, шунингдек, Украина томонидан назорат қилинадиган Қора денгиз портларидан махсус яратилган гуманитар денгиз йўлаклари бўйлаб тижорат кемаларининг хавфсиз чиқиши алгоритмини белгилайди.
Янгиликлар лентаси
0