Малайзияда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси очилди

© pexels.com/Kai PilgerОдежда на вешалках
Одежда на вешалках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Куала-Лумпурга умумий қиймати 1 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беради.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Малайзия пойтахтида Ўзбекистон маҳсулотлари шоурумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар берди.
Шоурумда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Тадбир доирасида Малайзия ва Ўзбекистон корхоналари ўртасида Куала-Лумпурга умумий қиймати 1 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари имзоланди.
Шунингдек, миллий маҳсулотларни Малайзия бозорларида кенг тарғиб қилиш мақсадида шоурумни маҳсулотлар намуналари билан мунтазам тўлдириб бориш юзасидан келишувга эришилди.
Қайд этилишича, мазкур кўргазма залининг очилиши Ўзбекистондан Малайзия ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларига маҳсулотлар экспортини сезиларли даражада кенгайтириш, Малайзиянинг республикага тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажмини ошириш ва ушбу минтақада мамлакатнинг туризм салоҳиятини юксалтириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
Маълумот учун, Малайзиянинг "Alpha Group" компанияси 2020 йилда Ўзбекистонда "МС Alpha" МЧЖ корхонасини таъсис этган. Ўтган йили ушбу компания ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Малайзияга экспорт қилинган.
Янгиликлар лентаси
0