Ўзбекистон, Эрон ва Туркманистон юк ташиш тартибини соддалаштиради

© Sputnik / Илья НаймушинГрузовой автомобиль движется по федеральной трассе
Грузовой автомобиль движется по федеральной трассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Туркманистон томони билан транзит йўлаги орқали юкларни Туркияга интермодал ташувларларини ташкил этишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Туркманистон ва Эрондан бўлган ҳамкасблари билан халқаро юк ташиш тартибини соддалаштиришга келишиб олди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, юк ташувларида ўзаро имтиёзлар тақдим этиш ва миллий ташувчиларга қулайликлар яратишга оид музокаралар Туркманистондаги халқаро анжуман доирасида бўлиб ўтган.
Туркманистон томони билан Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон халқаро транспорт ва транзит йўлаги орқали юкларни Туркияга (Ван кўли орқали) интермодал ташувларларини ташкил этишга келишиб олинган.
Бундан ташқари, автомобиль ташувларида ундириладиган йиғимларни қисқартириш, ўзбекистонлик ҳайдовчиларга Туркманистон визасини олиш тартибини соддалаштириш бўйича келишувга эришилган.
Эрон билан ҳам йиғим ва тўловлар миқдорини камайтиришга келишиб олинган. Тез орада "Чобаҳор" портидан Ўзбекистонга пилот юк автомобиль ташувлари ташкил этилади. Ўзбекистон орқали Хитой-Европа транспорт йўналишида ташувларни ривожлантириш мақсадида Туркиянинг Ван кўли орқали ташувлар схемаси ҳамкорликда ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0