Ўзбекистон ва Тожикистоннинг икки минтақаси 26 миллион долларлик шартнома имзолади

© Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлигиСурхондарё делегациясининг Тожикистоннинг Хатлон вилоятига ташрифи
Сурхондарё делегациясининг Тожикистоннинг Хатлон вилоятига ташрифи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Сурхондарёлик ва хатлонлик тадбиркорлар ўртасида қатор экспорт ва инвестиция шартномалари имзоланди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилояти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш форуми доирасида умумий қиймати 26,6 миллион долларлик шартнома имзоланди.
Нурек шаҳрида бўлиб ўтган форумда икки вилоят тадбиркорлари, шунингдек, Хатлон вилояти раҳбарлари Қурбон Ҳакимзода ва Сурхондарё Тўра Боболов иштирок этган.
Форум якунлари бўйича икки вилоят ўртасида "Йўл харитаси", туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум, 15 та инвестиция шартномаси имзоланган. Жами 23 та ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Таъкидланишича, ушбу янги битимларнинг имзоланиши икки минтақа ҳамкорлигининг ривожланишига кўмаклашади.
© Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлигиСурхондарё делегациясининг Тожикистоннинг Хатлон вилоятига ташрифи
Сурхондарё делегациясининг Тожикистоннинг Хатлон вилоятига ташрифи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Сурхондарё делегациясининг Тожикистоннинг Хатлон вилоятига ташрифи
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, вилоят делегацияси Қубодиён туманидаги “Ўзбекистон ва Тожикистон дўстлиги” саломатлик марказида бўлишди. Ўтган йилнинг март ойида икки давлат раҳбарлари онлайн тарзда ишга туширган 200 ўринга мўлжалланган тиббиёт муассасаси фаолияти билан яқиндан танишилди. Шунингдек, делегация Хатлондаги кичик саноат корхоналари, замонавий иссиқхоналар, тарихий обидалар, қишлоқ хўжалиги ерларида бўлди.
© Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлигиСурхондарё делегациясининг Тожикистоннинг Хатлон вилоятига ташрифи
Сурхондарё делегациясининг Тожикистоннинг Хатлон вилоятига ташрифи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Сурхондарё делегациясининг Тожикистоннинг Хатлон вилоятига ташрифи
Қолаверса, қўшнимамлакатнинг туризм салоҳиятива ушбу йўналишдаги алоқаларни кенгайтиришгахизмат қиладиганимконият ва шароитлар билан яқиндан танишилди.
Янгиликлар лентаси
0