Пойтахтнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди

© СС0 / Unsplash / Christian DubovanЛампочка, иллюстративное фото
Лампочка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Яккасарой ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақида “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” хабар берди.
Бугун Яккасарой ҳамда Яшнобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилди.
Электр энергияси ўчирилган ҳудудлар:
Яшнобод тумани: Оҳанграбо, Мўйноқ, Мумтоз, Висол, Уйсозлар, Оқдарё ҳамда Оқ уй кўчалари;
Яккасарой тумани: Ҳ.Сулаймонова маҳалласининг Минглар ҳамда Миробод 1-тор кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари.
“Электр энергияси истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилиш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида ўчирилди”, дейилади хабарда.
Айни вақтда, ҳудудларда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0