Россиясиз жаҳон иқтисодиётини ривожлантириш мумкин эмас – Володин

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПредседатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин, архивное фото
Председатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия Давлат думаси спикерининг таъкидлашича, Россияга қарши санкциялар ЕИ ва АҚШга бумеранг каби зарба бермоқда.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Россиясиз жаҳон иқтисодиётини ривожлантириш мумкин эмас, санкциялар самарасиз бўлиб, улар Европа Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатларига бумеранг каби зарба бермоқда, деди Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин.
“Жаҳон иқтисодиётини Россиясиз ривожлантириш мумкин эмас... Санкциялар самарасиз бўлиб чиқди: Вашингтон ва Брюссель Россия иқтисодиётига кутаётган зарарни келтирмасдан, улар АҚШ ҳамда Европа Иттифоқига бумеранг каби зарба берди”, - деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
Володиннинг таъкидлашича, хорижий иқтисодчилар Россиянинг 2022 йилги ЯИМга нисбатан ўз тахминларини қайта кўриб чиқмоқда.
“Март ойида Россияга қарши санкцияларнинг дастлабки учта пакетидан сўнг дарҳол экспертлар мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 12,4 фоизга пасайишини башорат қилишди. Ҳозир (чекловларнинг олтинчи тўлқинидан кейин) прогноз 4,7 фоизга қисқарди”, - дея ёзиб қолдирди сиёсатчи.
Володиннинг таъкидлашича, АҚШ ва ЕИ давлатлари билан боғлиқ вазият тескари: таҳлилчилар ўз прогнозларини ёмонлаштириб, кетма-кет икки чорак давомида ЯИМнинг пасайишини қайд этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0