“Барон 2. Соғинч” фильми премьераси бўлиб ўтди

© Sputnik“Барон 2. Соғинч” фильми премьераси
“Барон 2. Соғинч” фильми премьераси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Oбуна бўлиш
“Барон 2” бадиий фильми террорчи уюшмаларни фош қилувчи, ички механизмларни очиб берувчи ўткир сюжетли драма.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Бугун Тошкентдаги Киночилар уйида режиссёр “Барон 2. Соғинч” кинокартинасининг махсус намойиши ўтказилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишлаётганимиз муваффақиятли чиқади, деб ўйлайман. Съёмка жараёнлари қизғин кечди ва ҳамкорлик давом этади деган умиддаман”,- деди “Инферно”компанияси вакили ва фильм продюсери Иван Архипов.
© Sputnik“Барон 2. Соғинч” фильми
“Барон 2. Соғинч” фильми  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
“Барон 2. Соғинч” фильми
Фильм 18 августдан бир вақтнинг ўзида Россияда ҳам намойиш этилади.
Бош роль ижрочиси Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов фильм ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Ижодий жамоа жуда яхши бўлди. Фильмнинг биринчи қисми наркобизнес ҳақида бўлса, иккинчи қисми терроризм ҳақида. Картинани кўринг ва қизиқарли воқеаларга гувоҳ бўлинг!”, - деди у.
“Барон 2” бадиий фильми террорчи уюшмаларни фош қилувчи, ички механизмларни очиб берувчи ўткир сюжетли драма. Унда мураккаб трюклар, экшн ва оммавий саҳналар, пиротехник воситалар ёрдамида қўпорувчилик эпизодлари тасвирланади.
Сценарий муаллифи постановкачи режиссёр Рустам Саъдиев, продюсер Иван Архипов. Фильмда россиялик актёрлар Фарҳод Маҳмудов, Виктор Вербижский, Виктория Товстаногова, туркиялик Каан Урганжоғлу, Сефа Сенгин, Ясмина Салаҳ, ўзбекистонлик Дилноза Кубаева, Юлдуз Ражабова, Шаҳзода Матчонова, Жавоҳир Зокиров ва бошқалар роллар этишган.
Янгиликлар лентаси
0