Медведев оддий европаликларнинг Россияга муносабати ҳақида гапирди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗампред Совбеза РФ Д. Медведев
Зампред Совбеза РФ Д. Медведев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Oбуна бўлиш
Медведев: Қашшоқ прибалтикаликлар, қутурган поляклар ва НАТОдан қочган финлар Россия билан муносабатларни узиш истаги ҳақида ким кўпроқ жаҳл билан гапиришда рақобатлашмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Европа давлатлари ҳукуматлари Россия билан муносабатларни узиш истаги ҳақида ким кўпроқ жаҳл билан гапириши бўйича рақобатлашмоқда, бироқ оддий фуқаролар соғлом фикрни йўқотгани йўқ. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“Европа давлатларининг ҳукуматлари, айниқса қашшоқ прибалтлар, қутурган поляклар ва НАТОдан қочган финлар Россия билан барча муносабатларни узиш истаги ҳақида ким кўпроқ жаҳл билан гапиришини билиш учун рақобатлашмоқда. Бунинг маъноси: россияликлардан нафратланамиз ва уларни ҳеч қаерга қўйиб юборишни хоҳламаймиз”, деб ёзди Медведев Telegram’даги каналида.
“Аммо сўровлар натижаларига кўра, оддий фуқаролар соғлом фикрни йўқотгани йўқ. Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолисининг ярмидан кўпи Россия билан алоқаларни узишни умуман истамайди. Улар олдингидек тўлақонли муносабатларни исташади”, дея қўшимча қилган Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Украинада Россия ҳарбий махсус операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди: Россиянинг юзлаб миллиард долларлик активлари музлатиб қўйилди, Европа Иттифоқи аллақачон еттита чекловчи чора-тадбирлар пакетини, жумладан кўмир ва нефтга эмбарго жорий қилди. Буларнинг барчаси аллақачон Ғарбнинг ўзи учун муаммога айланиб, инфляция ва озиқ-овқат ҳамда ёқилғи нархларининг кескин ошишига олиб келди.
Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб давлатлари учун узоқ муддатли стратегиядир, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берди.
Янгиликлар лентаси
0