Сиёсат

Мирзиёев ИҲТ бош котиби билан Орол экологик муаммоларини муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел в городе Джидде встречу с генеральным секретарем ОИС Хусейном Ибрахимом Тохой.
Шавкат Мирзиёев провел в городе Джидде встречу с генеральным секретарем ОИС Хусейном Ибрахимом Тохой. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби бу глобал экологик хатарларни бартараф этиш халқаро ҳамжамият ва молиявий институтларни жалб қилишга қаратилган умумий ҳамкорликни тақозо этишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг иккинчи кунида Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан учрашди.
Учрашувда ушбу нуфузли халқаро тузилма ҳозирги замон хатарлари шароитида ислом қадриятларини асраб-авайлаш, мусулмон халқлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.
Шунингдек, Мирзиёев ва Иброҳим Тоҳа Орол минтақасидаги экологик муаммоларни ҳал қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
ИҲТ бош котиби жорий йил мартда Исломободда ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган Оролбўйи ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий боғлиқлиги тўғрисидаги резолюцияларни қўллаб-қувватлаганини қайд этди.
“Орол денгизи ва Чад кўлининг қуриши бир-бирига ўхшаш муаммолардир, ушбу глобал экологик хатарларни бартараф этиш халқаро ҳамжамият ва молиявий институтларни жалб қилишга қаратилган умумий ҳамкорликни тақозо этади”, - деди Ҳусайн Иброҳим Тоҳа.
Уларга ечим излаш мақсадида илмий ва амалий тажриба алмашиш, халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олинди.
Ҳусайн Иброҳим Тоҳа Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотида алоҳида ўрин тутиши, мамлакат илгари сураётган лойиҳа ва дастурларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини қайд этди. ИҲТ мамлакатлари туризм вазирлари томонидан Хива шаҳри 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилингани билан табриклади.
Бугунги кунда Ислом ҳамкорлик ташкилоти 1 миллиард 700 миллион аҳоли яшайдиган 57 та давлатни бирлаштирган дунёдаги энг йирик халқаро тузилмалардан биридир. Ўзбекистон ИҲТга 1996 йилда аъзо бўлганидан буён ташкилот билан савдо-иқтисодий, илмий, маданий ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0