Ўзбекистон саудияликлар учун визасиз режим жорий этади

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Саудовской Аравии
Флаги Узбекистана и Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Oбуна бўлиш
2023 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинади.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни имзолаган ПФ-190-сон фармонида белгиланган.
“2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакат авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади”, - дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, мазкур режим икки мамлакат ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида жорий этилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17-18 август кунлари Саудия Арабистонида расмий ташриф б Бу охирги 30 йил ичида Ўзбекистон раҳбарининг ушбу мамлакатга илк ташрифи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашиб, музокаралар ўтказгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0