Дунёда

Туркия Исроил билан дипломатик муносабатларни тиклади

© AP Photo / Vadim GhirdaВоеннослужащий турецкой морской пехоты стоит на палубе судна TCG Turgutreis ВМС Турции в черноморском порту Констанца, Румыния, воскресенье, 15 марта 2015 года во время учений НАТО.
Военнослужащий турецкой морской пехоты стоит на палубе судна TCG Turgutreis ВМС Турции в черноморском порту Констанца, Румыния, воскресенье, 15 марта 2015 года во время учений НАТО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Чавушўғли Туркиянинг Исроил билан дипломатик алоқаларини тиклашга қарор қилганини айтди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Туркия Исроилга элчи тайинлаш ва дипломатик муносабатларни тиклашга қарор қилди, деди Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

"Исроилга элчи тайинлашга қарор қилинди, Исроил томони ҳам бу борада ижобий жавоб берди. Тез орада номзодимиз Президентга тақдим этилади. Худо хоҳласа, ҳар икки томон учун ҳаммаси муваффақиятли бўлади", деган Чавушўғли. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.

Шунингдек, у бу жараён ҳар икки томон учун ҳам муваффақиятли бўлишига умид билдирди.
Исроил президенти Ицхак Герцог дипломатик муносабатларнинг тикланиши Исроил ва турк халқлари ўртасидаги дўстлик билан бирга иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беришини айтди.
“Яқин Шарқдаги яхши қўшничилик муносабатлари ва шериклик руҳи барчамиз учун муҳим”, - деди у.
Ўз навбатида, бош вазир Яир Лапид Туркия билан муносабатларнинг тикланиши минтақавий барқарорлик учун муҳим эканлигини ва “Исроил фуқаролари учун муҳим иқтисодий янгилик” бўлганини билдирган.
Исроил ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 2010 йилда Туркиядан Ғазо секторига жўнаб кетган Мовий Мармара кемасининг Исроил махсус кучлари томонидан қўлга олиниши билан боғлиқ воқеадан сўнг кескин ёмонлашган эди.
2018 йилнинг май ойида лда Анқара Ғазо секторида 59 фаластинликнинг ўлими ва 2700 дан ортиқ кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган норозилик намойишларидан сўнг, Исроил элчисидан мамлакатни тарк этишни сўраганди.
Янгиликлар лентаси
0