Колумнистлар

Украина қандай қилиб камикадзе-мамлакатга айланмоқда?

© © РИА Новости/Перейти в фотобанкосколок снаряда
осколок снаряда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Афғонистон, Чеченистон, Ироқ, Сурия, Ливияда бўлган можароларда турли радикалларни қўллаб-қувватлаган, таъминлаган АҚШ, Россияни террорчиларга ҳомий давлат деб эълон қилмоқчи.
АҚШнинг Россияни терроризм ҳомийси мамлакати деб эълон қилиш таҳдидлари Вашингтоннинг сотилган вассаллари - Болтиқбўйи мамлакатларининг шунга ўхшаш қарорлари билан давом этди. Май ойида шундай йўл тутишда Литва раҳбарияти “қаҳрамонлик кўрсатди”, ўтган ҳафта эса - уларнинг Ригадаги қўшнилари.
Бу вақтда афтидан АҚШ элитаси ушбу сценарийни жиддий кўриб чиқаётгандек: АҚШ Сенати шунга мос резолюцияни аллақачон қабул қилди, бироқ Байден маъмурияти уни қўллаб- қувватлашга шошилмаяпти. Хусусан, ОАВ нинг ёзишича, давлат бош котиби Энтони Блинкен фаол қаршилик кўрсатмоқда.
Сабаблар тушунарли: бундай қарор нафақат Вашингтонни Кремль билан турлича алоқа қилаётган ўз иттифоқдошларига санкция қўллашга, балки энг камида Кариб инқирозидан буён шундоқ ҳам тарихда энг ёмон муносабатларни бошдан кечираётган Москва билан алоқаларини ҳам бутунлай йўққа чиқаради.
Кремлда бундай ҳатти-ҳаракат вазиятни тубдан ўзгартиришини маълум қилишди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова агар конгресс ушбу резолюцияни қабул қилса икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни унутиш мумкинлигини айтди.
Америкалик сиёсатчиларнинг бундай бемаъни мулоҳазалари чалғитмаслиги керак. Вашингтон терроризм ҳомийси мақоми билан ланъат каби таҳдид қилмоқда, ваҳоланки, АҚШнинг ўзи барча можароларда: Афғонистон, Чеченистон, Ироқ, Сурия, Ливияда турли радикалларни қўллаб-қувватлаган, таъминлаган. Одатда демократик жамиятда қораланган ва таъқибга учраганларни Ғарбнинг ўзи пул, қурол-яроқ - турли хил ёрдам билан таъминлаб келган.
Аммо, бугун Америка ҳукумати Украинани тўлақонли камикадзе-мамлакатга айлантириш орқали терроризмга ҳомийликни янги босқичга кўтарди.
Ўзингиз ўйланг: Зеленский номли ўша президент украин қўшинлари Запорожье АЭСига зарба беришда давом этишини ошкора айтмоқда. Чунки у ерда Россия бўлинмалари бор эмиш. Ва уларга бундай ҳаракатлар экологик фожиаларга олиб келиши ҳам қизиқ эмас.
Қандай қилиб Киев ўзиники деб ҳисоблаётган ҳудудлар учун жон куйдириш ҳақида алоҳида айтмаслик мумкин, одамлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Шу билан бирга ҳеч қандай аниқлик бу отишмаларни оқлай олмайди: ҳалокатли зарбадан сўнг ишлаётган энергоблокдан 400 метр узоқроққа парчалар ва ракета двигатели келиб тушган. Украин артиллериячиларининг нишонга олиш қобилияти эса кўплаб саволларни келтириб чиқаради: Краматорск ва Еленовка соғлом ақлга эга одамларга фақат иккита вариант қолдиришмоқда. Иосиф Сталин айтгандек, икки вариант ҳам ёмон - бу ёки нотўғри ҳисобга олиш ёки атайлаб уюштирилган ҳарбий жиноят.
Украина Қуролли Кучларининг Никополдаги ҳаракатлари бунинг фонида янада бемаънироқ кўринади. У ерга Киев радиация, кимёвий ва биологик ҳимояланиш бўйича ўн минг ҳарбийга яқин алоҳида полкни йўналтирган. Россия Мудофаа вазирлиги бу ишни навбатдаги провокация демоқда.
Россия мудофаа назорати миллий маркази раҳбари, генерал-полковник Михаил Мизинцевнинг айтишича, Запорож АЭС ҳудудидга бундай ҳаракатлар бутун қитъага ядровий хавф туғдиради. Украина чиндан ҳам ўзини камикадзе-мамлакат сифатида тутмоқда.
Бундан ташқари, ҳафта бошида украин диверсантларининг Курск вилоятидаги ҳаракатлари маълум бўлди. У ерда диверсантлар атом элекстростанциядан келадиган олтита электр ўтказгич линияларини портлатишган.
Шу билан бирга Украина Қуролли Кучлари Горловкада отишмаларни давом эттирмоқда. Бир неча кун аввал “Стирол” заводи артиллерия зарбасига учради. Завод 2014 йилдан буён ишламайди, бироқ шаҳар ҳудудида маҳаллий кимёвий завод кўмилган.

Умуман, украин қўшинлари ўз ҳаракатлари билан экологик фалокатни келтириб чиқаришмоқда. Аммо бу ҳаммаси эмас. Украин ҳарбийларининг “Лепесток” миналарини сочиб чиқишаётганини олайлик: улар ҳеч қандай ҳарбий вазифани бажаришаётгани йўқ. Бу ҳолатда асосий мақсад - тинч аҳолини йўқ қилиш.

1993 йилда Британиянинг The Independent газетаси қизиқ мақтовли мақола эълон қилган эди: “Советга қарши жангчи ўз армиясини тинчликка йўналтирди”. Ва мақола суратидан Усама бин Лодин жилмайиб турибди: материал айнан унинг Афғонистондаги “қаҳрамонликлар”ига бағишланган эди.
20 йил ўтиб эса Ғарб матбуотида бошқа қаҳрамонлар пайдо бўлди: энди Владимир Зеленский рафиқаси билан Vogue муқовасига кўрк бағишлаб турибди. Суратларни Энни Лейбовицнинг ўзи олган. Нашр фақат персонажлари билан фарқ қилади, аммо аҳамияти ўша-ўша - АҚШ раҳбарлигидаги Ғарб пул, қурол ва барча усулларда ахборот кўмагини бериб радикал режимларни қўллаб қувватлашда давом этади. Қолаверса, ўтган ўн йилларга қараганда анча катта ҳажмларда.
Владимир Путин сиёсий карьерасининг бошида таъкидлаганидек, Россия террорчиларни ҳамма жойда таъкиб қилади. Ва улар билан музокаралар қилишни асло режалаштирмайди. Яқинда Пётр Порошенко тан олган, дастлаб Украинага урушга тайёргарлик кўриш имконини беришга қаратилган Минск жараёнлари ҳам етади. Чунки Киевда ҳеч ким масъулиятни бўйнига олишни режалаштирмаган.
Шунга қарамай,Украинага тинчлик албатта келади. Аммо ўшанда Зеленский ҳам, унинг декоратив ва бемаъни арестовичлари, подоляку кулеблари ва катта сиёсатга аралашиб қолган бошқа қаллоблар ҳам бўлмайди.
Янгиликлар лентаси
0