Янги Зеландияда аукционда сотилган чамадонлардан жасадлар топилди

© Fotolia / MonticelllloЧемоданы, иллюстративное фото
Чемоданы, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Oбуна бўлиш
Дастлабки белгилар болалар жасадлари топилишидан бир неча йил олдин ўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида омборда қолган буюмларни сотиш доирасида кимошди савдосида сотиб олинган чамадонлардан одам жасадлари топилди. Жасадлар ёш болаларга тегишли. Бу ҳақда мамлакат полицияси хабар берган.
Таъкидланишича, полиция ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
“Мен икки ёш боланинг жасади билан шуғулланаётганимизни тасдиқлай оламан, улар бошланғич мактаб ёшида бўлган”, деди детектив Тофилау Фаамануиа Вааэлуа.
Вааэлуанинг айтишича, ҳалок бўлган болалар 5-10 ёш атрофида бўлган. Унинг сўзларига кўра, полиция уларнинг ўлган вақти ва жойини аниқлаш устида ишламоқда, бироқ дастлабки белгилар болалар жасадлари топилишидан бир неча йил олдин ўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. У, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари омбор ижараси бўйича текширув ўтказаётганини айтди.
Вааэлуанинг сўзларига кўра, қурбонларнинг қариндошлари Янги Зеландияда, бироқ полиция Интерпол билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0