БМТ ўз миссиясини бажармаяпти – Кирилл Стремоусов

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Херсоне
Повседневная жизнь в Херсоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Oбуна бўлиш
Стремоусов: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти можароларни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаяпти.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. БМТ референдум орқали Херсон вилояти аҳолисининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини кафолатлашга мажбур. Бу ҳақда Херсон вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов таъкидлади.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг бугун, 19 август куни Одессага ташриф буюриши кутилмоқда.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик ва тинчликни кафолатлаш учун яратилган, шунинг учун у халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини кафолатлашга мажбурдир. Бу БМТ Низомида эълон қилинган, шунингдек, халқаро декларация ва конвенцияларда мустаҳкамланган халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларидан биридир”, деди Стремоусов РИА Новости агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, амалиёт шуни кўрсатадики, бугунги кунда БМТ ўз миссиясини бажармаяпти.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти можароларни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаяпти ёки шунчаки уларни сезмаяпти. Афтидан, бу кимгадир фойдали”, дея таъкидлади Стремоусов.
Махсус операция давомида рус ҳарбийлари Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назоратга олди, Херсон, Мелитополь ва Бердянск каби йирик шаҳарларни эгаллаб олди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди. Бундан ташқари, саккиз йил ўтгач, Шимолий Қрим канали блокдан чиқарилди.
Янгиликлар лентаси
0