Деҳлида Тошкент тиббиёт академиясининг ваколатхонаси очилди

© Пресс-служба Министерства высшего и среднего специального образованияВ Индии открыли представительство Ташкентской медицинской академии
В Индии открыли представительство Ташкентской медицинской академии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Oбуна бўлиш
Келгусида тиббиёт муассасасининг Польша, Корея ва Туркия давлатларида ҳам ваколатхоналарини очиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Тошкент тиббиёт академияси Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида ўз ваколатхонасини очди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ваколатхона Ўзбекистонда тиббий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, тиббиёт ходимлари билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.
Вақолатхона Деҳлининг нуфузли тиббиёт муассасалари ва марказларида мамлакат тиббиёт ходимлари салоҳияти ҳамда малакасини ошириш, стажировка ўташ учун зарур шарт-шароитларни яратиб беради.
Шунингдек, Ҳиндистонда фаолият юритиб келаётган етакчи тор соҳа мутахассисларини Тошкент тиббиёт академиясининг ўқув-амалиёт жараёнларига жалб қилиш билан ҳам шуғулланади.
Қолаверса, келгусида тиббиёт муассасасининг Польша, Корея ва Туркия давлатларида ҳам ваколатхоналарини очиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0