Дунёда

Эрдоған Зеленскийга Путин билан учрашув ташкиллаштиришни таклиф қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Эрдоған: Сочига ташрифим чоғида Путинга айтганимдек, жаноб Зеленскийга ҳам улар ўртасида учрашув ўтказишимиз мумкинлигини эслатдим.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған Львовдаги музокаралар чоғида Владимир Зеленскийга Россия етакчиси Владимир Путин билан Туркияда учрашув ўтказишни таклиф қилганини айтди.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, учрашувнинг асосий мавзуси февраль ойидан бери давом этаётган можаро бўлган.
“Биз жаноб Зеленский билан икки томонлама муносабатларимизнинг барча жабҳаларини муҳокама қилдик. Мен бирдамлигимиз ва Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашимиз давом этишини яна бир бор таъкидладим. Сочига ташрифим чоғида Путинга айтганимдек, жаноб Зеленскийга ҳам улар ўртасида учрашув ўтказишимиз мумкинлигини эслатдим”, деди Эрдоған Львовдан қайтгач, самолётда журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, уч томонлама учрашувда (Эрдоған, Зеленский ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш) Украина ғалласини экспорт қилишни осонлаштириш бўйича кўрилиши мумкин бўлган қадамлар муҳокама қилинган. Бундан ташқари, Туркия президенти Путин билан Запорожье атом электр станциясидаги вазиятни муҳокама қилмоқчи эканлигини қўшимча қилган.
24 февралдан бери Россия Украинада ҳарбий операция ўтказмоқда, Владимир Путин бундан мақсадни “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мудофаа вазирлиги армия биринчи босқичнинг асосий вазифаларини аллақачон бажарганини хабар қилган - бу Украина Қуролли кучларининг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада пасайтирган.
Янгиликлар лентаси
0