Намангандаги зиёратгоҳдан ўғирлаб кетилган Қуръони Карим нусхаси топилди

© Pixabay / İbrahim Mücahit Yıldız Коран, иллюстративное фото
Коран, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Oбуна бўлиш
Қўлёзма нусхаси Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирига яшириб қўйилган.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. 9 августидан 10 августига ўтар кечаси Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган Султон Увайс Қараний зиёратгоҳида сақланётган “Қуръони Карим” китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилганди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан аниқланишича, қўлёзма нусхаси Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирига яшириб қўйилган.
“Тезкор қидирув тадбирлари натижасида қўлёзма нусхани ўғирлаб кетган икки нафар шахс қўлга олинди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, улардан бири Чортоқ тумани, иккинчи эса Наманган шаҳрида яшовчи шахслар бўлган.
Маълумот учун, Қуръони Карим мусҳафи тўлиқ ипак матодан тайёрланган бўлиб, у 1874 йилда ёзиб тугатилган. Китобнинг бўйи 74 сантиметр, эни 51 сантиметр ва қалинлиги 12 сантиметр бўлган. 426 бетдан иборат китобнинг ҳар бир бетига 13 қатордан оятлар ёзилган.
Янгиликлар лентаси
0