Ўзбекистон Саудия Арабистонининг энг йирик университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Саудовской Аравии
Флаги Узбекистана и Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда октябрь ойида Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликда янги марказ ташкил этиш масаласи муҳокама этилади.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистон Саудия Арабистонининг энг йирик — Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига амалга оширган икки кунлик давлат ташрифи давомида икки давлат олимлари ҳамкорлигида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, олимларни стажировкаларга юбориш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари бўйича ҳам келишиб олинди.
Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликда янги марказ ташкил этиш таклифи муҳокама этилди.
“Университет делегацияси Тошкентда октябрь ойида бўлиб ўтадиган InnoWeek-2022 инновацион ғоялар ҳафталигига ташриф буюрганида, марказ ташкил этиш масаласи батафсил муҳокама этилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Қирол Абдулазиз университети 1967 йилда Жидда шаҳрида хусусий университет сифатида ташкил этилган. Кейинчалик, 1974 йилда у давлат университетига айлантирилди. Университетда муҳандислик, иқтисод ва менежмент, ҳуқуқ, тиббиёт каби факултетлар мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0